“UzAuto Motors” санкциялар сабаб Россияга автомобиль сотишни тўхтатди – ОАВ

Жамият

image

“UzAuto Motors” санкциялар режимига амал қилиш доирасида мамлакатнинг энг йирик савдо шериги бўлган Россияга автомобиль экспорт қилишни тўхтатди. Бу ҳақда “Eurasianet” хабар берди. 

“UzAuto Motors” — “General Motors” (GM) гуруҳининг Chevrolet автомобилларини ишлаб чиқаради. Бу машиналарда Россияга нисбатан Ғарб санкцияларига қўшилган Жанубий Кореяда ишлаб чиқариладиган яримўтказгичлар ва микросхема қисмлари мавжуд.

“Агар “UzAuto Motors” Россия Федерациясига автомобиль жўнатишда давом этса, унинг Андижон яқинидаги заводига бутловчи қисмлар етказиб бериш тўхтатилади. Сўнгги йилларда компания эҳтиёт қисмларни етказиб беришда қийинчиликларга дуч келди”, дейилади хабарда.

Нашр GM’нинг Детройтдаги (АҚШ) штаб-квартираси вакилига таяниб, маълум қилишича, “UzAuto Motors” жорий йилнинг 9 мартидан бошлаб Chevrolet автомобилларини Россияга экспорт қилишни тўхтатган.

“Компания автомашиналар ёки эҳтиёт қисмларни ташиш учун Россия портларидан фойдаланишни тўхтатганини тасдиқлади, аммо барибир Россияга автомобилларни сотиш масаласини муҳокама қилишдан бош тортди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, “UzAuto Motors” 2021 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини анча қисқартиришга мажбур бўлган эди. Бунга асосий сабаб қилиб бутун жаҳонда бир неча йиллардан буён давом этиб келаётган микросхемалар етишмовчилигини кўрсатди. Орадан вақт ўтиб, Chevrolet Lacetti ва Cobalt автомобилларини вақтинча магнитоласиз етказиб беришини маълум қилди. Чунки Жанубий Корея ишлаб чиқарувчиси автомагнитолани етказиб беришда узилишларни бошдан кечираётгани эди.

Ўтган йили Марказий Осиёдаги энг йирик ва Ўзбекистондаги ягона автомобиль заводи бўлган “UzAuto Motors”нинг ишлаб чиқариш ҳажми 15,5 фоизга камайиб, 236 667 та автомобилни ташкил қилди. 2021 йилнинг январь-сентябрь ойлари оралиғида экспорт қилинган 25 171 та автомобилнинг қарийб 96 фоизи дастлаб қўшни Қозоғистонга мўлжалланган. 448 таси эса Украинага ва 320 таси Россияга экспорт қилинган. 2019 йилда Россия Ўзбекистон автомобиль экспортининг қарийб 12 фоизини ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

645

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг