“UzAuto Motors” пулини тўлаб қўйган мижозлари яна 2 ой кутишини айтди

Жамият

image

“UzAuto Motors” АЖ ноябрь ва декабрь ойларида етказилиши керак бўлган автомобиллар бўйича муддатни яна икки ойга узайтирди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати маълум қилди

Қайд этилишича, кечиктиришга яримўтказгичлардан тайёрланган бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари сабаб бўлган. 

“UzAuto Motors”га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли, яримўтказгичлардан тайёрланган бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари сабабли, компания автомобилни етказиб бериш бўйича илгари тузилган шартноманинг 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган автомобилларнинг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, “UzAuto Motors” компанияси харидорларга Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб беришни тўхтатган эди.

Шунингдек, компания харидорларга 2021 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Lacetti ва Labo етказиб беришни кечиктирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

630

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг