“UzAuto Motors” Lacetti ва Labo кутаётган мижозлар учун ёмон хабарни эълон қилди

Жамият

image

“UzAuto Motors” АЖ 2021 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Chevrolet Lacetti ва Labo автомобилларини олиши керак бўлган харидорларни огоҳлантирди.

Қайд этилишича, компания автомобилни етказиб бериш бўйича илгари тузилган шартноманинг 1.2 бандига мос равишда шартномага 3.1.1 бандни киритишга мажбурлигини маълум қилган.

“Бошқача айтганда, “UzAuto Motors”га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли, яримўтказгичлардан (микрочиплардан) тайёрланган бутловчи қисмларнинг глобал тақчиллиги сабабли, компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган Chevrolet Lacetti  ҳамда Labo  автомобилларининг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур”, дейилади хабарда.

“UzAuto Motors” АЖ ушбу экстремал чора истеъмолчилар томонидан тўғри тушунилиб, қабул қилинишига умид билдирган.

Аввалроқ, компания 4-позиция Chevrolet Cobalt'ни кутаётган харидорларга автомобилни иситиш ўриндиғи модулисиз таклиф этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UzAuto Motors

Баҳолаганлар

2816

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг