UzAuto Motors 26 йил ичида нечта автомобиль ишлаб чиқаргани маълум қилинди

Жамият

image

Хабарингиз бор, аввалроқ жорий йилнинг 3-4 июль кунлари Ўзбекистондаги ОАВ ходимлари учун UzAuto Motors заводига медиа-тур уюштирилгани ҳақида маълум қилган эдик. 

Медиа-тур давомида журналистлар яқиндагина номи ўзгартирилган UzAuto Motors (олдинги номи GM Uzbekistan) заводининг тўлиқ фаолияти билан таништирилди.

Медиа-турда иштирок этган QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, заводга ташкил этилган медия-тур давомида 1996 йилда Асака шаҳрида ташкил топган автомобиль заводида шу кунга қадар 3 млн 155 мингдан ортиқ машина ишлаб чиқарилгани маълум қилинди. Ишлаб чиқариш бошлангандан бери ички бозорда компания 2 млн 150 мингга яқин автомобил сотган.

Маълум қилинишича, 2018 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар сони 220 667 тани ташкил этган. Жорий йилда режага мувофиқ, 250 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилиши керак. Аммо ички ва ташқи бозордаги талабдан келиб чиққан ҳолда UzAuto Motors заводи бу йилги ишлаб чиқариш ҳажмини 270 мингга етказишни режалаштирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

UzAuto Motors Медиа-тур

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг