UzAuto Motors 2019 йилдаги энг харидоргир машинасини маълум қилди
Жамият
−
16 Январь 2020
11204UzAuto Motors компанияси 2019 йилда автомобиль ишлаб чиқаришни неча фоизга оширганини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
2019 йилнинг январь-декабрь ойларида 51 824 та Damas автомобили (ўсиш суръати 149,7 фоиз) ишлаб чиқарилган бўлса, Gentra модели 44 508 дона (ўсиш суръати 133,6 фоиз), Spark 24 249 дона (ўсиш суръати 83,4 фоиз), Labo 7 288 дона (ўсиш суръати 98,7 фоиз) ҳамда Tracker русуми 7 930 дона ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида энг харидоргир модель сифатида Nexia 3 автомобили танланди. UzAuto Motors мазкур русумдаги автомобилдан йил давомида 73 151 дона ишлаб чиқарди. Бу эса 2018 йилга нисбатан йилнинг мос даврига қараганда 123,3 фоиз га ошганини кўрсатади.
Қолаверса 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида 56 211 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 149,4 фоизга ошганини кўрсатади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида 5 944 дона Malibu автомобили ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан олиб қараганда 89,7 фоизга ошганини кўрсатади.
LiveБарчаси