“UzAuto”: Бозор шароитида даромад қанчалик ўсди?
Бизнес
−
24 Март 2023
10930Маълумки, Ўзбекистон янги тарихида миллий иқтисодиёт инвестицияларини жалб қилиш мақсадида протекционистик чора-тадбирлар билан қўллаб-қувватланди. Бироқ сўнгги йилларда давлат тенг бизнес шароитларини яратиш ва шаффофликни ошириш мақсадида имтиёз ва преференцияларни мунтазам равишда қисқартириш йўлини олди. Ушбу ўзгаришлар автомобиль саноати фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши натижасида, жумладан, ҚҚСни ўз ичига олган ҳолда 2021 йилдан бошлаб “UzAuto Motors” АЖ биринчи бор Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари ўнталигига кирди, саноат тармоғининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 5,6 фоизни ташкил этди. Биргина сўнгги 5 йил ичида “UzAuto Motors” АЖ ва 80 дан ортиқ бошқа корхоналарни ўз ичига олган “Uzavtosanoat” АЖ пандемия ва дунёдаги геосиёсий вазиятга қарамасдан жами солиқ ажратмалари 22,1 трлн сўмни ташкил этади.
Бугунги кунда “Uzavtosanoat” АЖ корхоналари солиқларни, жумладан, ҚҚСни Ўзбекистондаги барча хусусий корхоналар билан бир қаторда тўлайди. Рақобатнинг кучайиши ва бошқарувнинг янгича ёндашуви ўз самарасини бермоқда. 2018 йил ҳолатига кўра, ҳам ишлаб чиқариш соҳасида, ҳам компания бошқарувидаги агрессив ислоҳотлар сабаб компания ўша даврда 1,7 трлн сўм фойдани олишга муваффақ бўлди.
Шубҳасиз, компаниянинг молиявий яхшиланиши “UzAuto” компаниясининг халқаро майдондаги имижига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. 2021 йилда “UzAuto Motors” Лондон фонд биржасига 300 миллион долларлик халқаро евро облигацияларни жойлаштирди ва шу йил бошида компания мамлакатдаги энг йирик оммавий таклифни (IPO) амалга оширди. Халқаро капитал бозорининг тўлақонли қатнашчисига айланган компания маблағларни давлат маблағлари иштирокисиз ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва Ўзбекистонда янги технологияларни жорий этишга йўналтирди.
Ишлаб чиқариш сифатини янада яхшилаш, автомобиль моделлари қаторини янгилаш ва BIQ-IV (Built-in quality) юқори халқаро сифат стандартларига ўтиш Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида автомобилсозлик конгломератини яратиш учун қулай шароит яратди. 2020 йилнинг мартида Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида Chevrolet бренди остида UzAuto Motors автомобилларининг янги моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, улар ўша йилнинг ўзида харидорлар орасида энг оммабоп автомобилларга айланди. Бир йил ўтиб, 2021 йил сентябрда Озарбайжоннинг Ҳажигабул шаҳрида ишлаб чиқариш линияси очилди.
Сўнгги беш йилда соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар экспорти ҳисобига Ўзбекистонга хорижий валюта тушумини қарийб тўққиз бараварга ошириш имконини берди, 2018 йилдаги 58,7 миллионга нисбатан йиллик ҳажм 2022 йилда қарийб 554 миллион долларга етди.
Шубҳасиз, машинасозлик фан ва техника тараққиётини ўзида акс эттирувчи жаҳон саноатининг муҳим тармоқларидан бири сифатида ривожланган мамлакатларда етакчи ўринни эгаллайди. Металлургия, нефть-газ, кимё саноати, электротехника ва бошқалар кўп тармоқли саноатдан бири бўлиб, уларда 1 та иш ўрни турдош тармоқларда 7 та иш ўрнини ташкил қилади. Юқори муҳандислик салоҳиятига эга мамлакатлар орасида етакчи бўлишга имкон берадиган энг илғор технологиялар саноати фан ва ишлаб чиқариш соҳасида ўз имкониятларини яратади ва кенгайтиради.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси