“Ўзагроинспекция” катта инспектори пора билан ушланди
3-саҳифа
−
09 Март 2022
11056Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида “Ўзагроинспекция” бўлими катта инспектори пора билан ушланди. Бу ҳақда вилоят прекуратураси маълум қилди.
Маълум қилинишича, “Ўзагроинспекция” Нишон тумани бўлими катта инспектори Р.Ш. фуқаро О.Б дан ўзига тегишли трактори учун техник ҳужжат расмийлаштириб бериш эвазига 3 млн. сўм пора талаб қилган. Шундан 1 млн сўмини олдиндан олиб, жорий йилнинг 3 март куни қолган 2 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15