Ўз жонига қасд қилишга уринган Фьюри катта рингга қайтаётганини маълум қилди

Спорт 3451
image

Тайсон Фьюри 5 декабрь куни рингга қайтишини маълум қилди. Бу унинг 2018 йилнинг август ойида италиялик Франческо Пьянета устидан қозонган ғалабасидан кейинги биринчи жанги бўлади.

Декабрь ойида ўтадиган жанг унга кейинги йил Энтони Жошуага қарши курашга йўл очиб беради. Фьюрининг оғир вазнда Деонтея Уайлдерга қарши учинчи жанги 19 декабрга белгиланган эди, аммо маъмурий қийинчиликлар туфайли сана ўзгарган.

“Мен 5 декабрь куни Лондонда жанг қилишимни эълон қилмоқчиман. Рақиб жуда яқин орада эълон қилинади. (Биз) шунчаки бир нечта рақибларни кўриб чиқамиз ва бу ким бўлишини қисқа вақт ичида сизга маълум қиламиз”, деди боксчи.

Жошуа декабрь ойида болгариялик Кубрат Пулевга қарши ҳам жанг қилмоқчи. Агар иккала британиялик ҳам ғалаба қозонса, улар бир-бирига қарши дуэлга чиқади, жангнинг шартлари аллақачон келишилган.

Апрель ойида ўзини изоляцияга олган Фьюри спорт уни ўз жонига қасд қилишдан қандай қайтаргани ҳақида гапирган эди. Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри хавотир, руҳий тушкунликдан азият чекканини ва ўз жонига қасд қилишга тайёрлигини тан олганди. Аммо уни интенсив машғулотлар сақлаб қолди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 119
Рейтинг: 2.9
t
×