Ўз жияни билан бир ярим йил давомида жинсий алоқада бўлишга уринган эркак ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида 45 ёшли эркак салкам 1,5 йил давомида 10 ёшли жиянига уятсиз хатти-ҳаракатлар қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Сукут сақлама” (”Не молчи”) лойиҳаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти туманларидан бирида 2013 йилда туғилган қиз 2022 йилнинг февраль ойидан 2023 йилнинг июнь ойигача ўз тоғаси томонидан зўравонликка учраган. Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 1978 йилда туғилган Н.Т. қизга зўрлик ишлатган ва қўрқитиб келган. Унга яланғоч ҳолатда жинсий аъзоларини кўрсатиб, уни ҳам ечинтириб жинсий алоқа қилишга ундаган.

Эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси 3-қисми (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Унга кўра, 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган. Айни пайтда эркак ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 июль куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида 11 яшар қиз зўрлаб, ўлдириб кетилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг