Ўз юртимизда чемпионликдан бошқаси бизга тўғри келмайди – Ҳасанбой Дўсматов
Спорт
−
31 Январь 2023
7883Ўзбекистонлик боксчи, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов жорий йилнинг май ойида Тошкентда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати баҳсларига ўзбек боксчиларининг тайёргарлиги бўйича фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда спортчи QALAMPIR.UZ’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Ҳозирги вақтда асосий эътибор Тошкентда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун тайёргарлик жараёнларига қаратилган. Январь ойидан биринчи ўқув-йиғин машғулотларини бошладик. Мундиалгача тайёргарлик турнирларида қатнашамиз. Жаҳон чемпионати ўз уйимизда ўтказилаётгани бизга анча далда бўлади. Ўз юртимизда чемпионликдан бошқаси бизга тўғри келмайди, шунинг учун бор имконият билан ҳаракат қиламиз”, дейди Ҳасанбой Дўсматов.
Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов ҳаваскор боксда Олимпиадада чемпион бўлишдан ташқари, Универсиада ва Осиё чемпионатида ҳам зафар қучган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев ҳам спортчиларнинг бўлажак турнирга тайёргарлиги ҳақида фикр билдирганди.
LiveБарчаси