Ўзбекистон яна икки мамлакат билан авиақатновни тўхтатди
Жамият
−
02 Март 2020
8048Ўзбекистон COVID-19 коронавируснинг мамлакаткаг кириб келишининг олдини олиш учун яна икки мамлакат билан авиқтновларни тўхтатди.
“COVID-19 коронавирусинининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз Транспорт вазирлиги Афғонистон Ислом Республикаси, Эрон Ислом Республикаси авиация идоралари ва компанияларини 2020-йилнинг 1-март кунидан бошлаб мазкур давлатлар билан авиақатновларнинг вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида расман хабардор қилди”, дейилади ТИВ хабарида.
Ўзбекистон томони коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашиши билан мазкур мамлакатлар авиакомпанияларининг мавжуд слотлари қайта тикланишига кафолат берилишини тасдиқлади.
Ўзбекистон фуқароларига Афғонистон ва Эрондаги ҳолатнинг яхшиланишига қадар ушбу мамлакатларга боришдан тийилиб туришлари тавсия этилади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ хорижда, жумладан коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудида бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways авиакомпанияси коронавирус сабабли Япония ва Италияга ҳам парвозларни вақтинчалик тўхтатгани хабар қилинганди.
Бундан ташқари, Uzbekistan Airways 1 мартдан Жанубий Кореяга бўлган қатновларни ҳам вақтинча тўхтатганди. Ундан аввалроқ, 27 февраль кунидан Тошкентдан Жидда ва Мадинага парвозлар тўхтатилган, у ердаги ўзбекистонликларни қайтариш учун рейслар ташкиллаштирилиши режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь