“Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради”. Бразилия бош совринни ўзида олиб қолди

Спорт

image

14 июньдан 7 июлга қадар Бразилия яшил майдонларида ўтказилган “Сopa Amerika-2019” мусобақаси ғолиби аниқланди. 

Эътиборлиси, бу мусобақада мезбон Бразилия бош совринни ўзида олиб қолди. Мусобақа бошланишидан аввал жамоа етакчиси Неймарнинг жароҳат олганда кўпчилик мутахассислар Бразилиянинг яққол фаворит эмаслигини таъкидлашган эди.

Аммо "ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради" деганларидек, “пентакампионлар” ўз мухлислари кўз ўнгида Перуни 3:1 ҳисобида таслим этиб, бош совринни қўлга киритди.

Маълумот учун кеча, 7 июль куни тонгда Аргентина 3-ўрин учун курашда Чилини таслим этган эди.

Сopa Amerika-2019.
Бразилия – Перу 3:1 (2:1, 1:0).
Рио-де-Жанейро шаҳри, “Маракана” стадиони.

Голлар: 1:0 – 15 Эвертон, 1:1 – 44, пенальти Герреро, 2:1 – 45 Габриэл Жезус, 3:1 – 90, пенальти Ришарлисон.

Бразилия: Алиссон, Маркиньос, Алекс Сандро, Дани Алвес, Тиаго Силва, Каземиро, Коутиньо (Эдер Милитао, 77), Артур, Фирмино (Ришарлисон, 75), Эвертон (Аллан, 90), Габриэл Жезус.

Перу: Гальесе, Самбрано, Адвинкула, Абрам, Трауко, Флорес, Йотун (Руидиас, 78), Куева, Каррильо (Поло, 86), Тапия (Гонсалес, 82), Герреро.

Огоҳлантиришлар: Габриэл Жезус (30), Тапия (49), Тиаго Силва (53), Самбрано (68), Адвинкула (84), Ришарлисон (90).

Четлатиш: Габриэл Жезус (70).


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Аргентина Перу Сopa Amerika-2019

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг