Уй-жойнинг “снос”га тушганини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Жамият

image

Кеча, 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

•    бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;
•    бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш;
•    архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;
•    лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш; 
•    қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш;
•    қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш;
•    кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш.

Шунга мувофиқ, жумладан, бино ва турар жойларнинг бузилишга тушганлик ҳолати ҳақида маълумотнома олиш учун ДХМ ёки ЯИДХПга мурожаат қилинади. 

Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Маълумотнома 3 иш кунида расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчининг электрон мазилига юборилиб, унга бу ҳақида хабар берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

сно

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар