Уй-жой қурилиши ҳам кластерлар қўлига ўтади
Жамият
−
02 Декабрь 2021
8827Ҳар бир ҳудудда уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилади. Келгуси йилда уй-жой қурилиш кластерларини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион доллар ресурс жалб қилишга кўрсатма берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури ижросини самарали ташкил этиш, ипотека кредитлашни кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз юритилди.
Ушбу кластерларда хомашёдан тортиб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш занжири, лойиҳалаштириш, замонавий техника ва малакали мутахассислари бор қурилиш ташкилоти, сифатни назорат қилиш лабораторияси бўлиши шарт этиб белгиланади.
Шунингдек, мавжуд хомашё ёки йирик корхоналар атрофида қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.
Фориш, Сариосиё, Булоқбоши, Қоровулбозор, Пахтачи, Чуст, Ўзбекистон, Оҳангарон ва бошқа туманларда янги ташкил этиладиган кластерлар инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади.
Келгуси йилда қурилиш материалларига ихтисослашган 24 та туманда геология ишларини ўтказишга 100 миллиард сўм ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишда аҳоли маблағларини қурилишга жалб қилиш бўйича янги механизм жорий этилиши ҳақида ҳам сўз борди. Аҳоли маблағларини қурилишга жалб қилишни рағбатлантириш бўйича янги “мақсадли ипотека омонати” механизми жорий этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь