Уй шароитида камқонликни даволаш мумкин
Саломатлик
−
23 Май 2019
117385Камқонлик – қонда эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдорининг камайиши. Бу касалликка аксарият ҳолларда аёллар ва болалар чалинади. Чунки уларда темир моддасига бўлган эҳтиёж эркакларникига қараганда 3,5 баробар юқори.
Камқонликнинг асосий белгилари — бош оғриши ва айланиши, иштаҳасизлик, тез чарчаш, кўнгил айниши, титроқ, қўл-оёқларнинг музлаши, тана ҳароратининг пастлиги, терининг оч рангга кириши, тез юрак уриши, нафас олишнинг оғирлашуви, кўкрак қафасида оғриқлар пайдо бўлиши кабилар ушбу ҳасталикнинг аломатлари ҳисобланади.
Дунё аҳолисининг 40 фоизи камқонлик билан хасталаниб, касалликка чалинганлардан 75 фоизи темир танқислиги, зарурий элементларга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик оқибатида юзага келмоқда.
Қуйида уй шароитида камқонликни даволаш учун нималар истеъмол қилиш кераклигини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Темир моддасига бой овқатларни истеъмол қилиш лозим (кунлик 15 мг):
дуккаклилар (ловия, нўхат, мош) ва жўхори;
гўшт ва балиқ маҳсулотлари;
сабзавот (айниқса, қизил сабзи), мевалар ва кўкатлар;
қуруқ мевалар: туршак, ўрик, тут ва олхўри қоқилари, ёнғоқ, майиз.
Айниқса, ҳомиладор аёллар одатдагидан икки баробар кўп темир моддасини истеъмол қилишлари лозим. Олхўрини кўп истеъмол қилиш қон таркибида қизил қон таначаларининг кўпайишига ёрдам беради. Овқатланиш мобайнида ёки овқат билан бирга чой ёки қаҳва истеъмол қилманг, 25-30 дақиқадан сўнг ичган маъқул. Чунки овқатдаги организм учун зарур моддаларни сўрилмасиданоқ парчалаб юборади. C витаминига бой маҳсулотлар (апельсиншарбати, наъматакли чой) темир моддасининг организмга сингишига ёрдам беради.
Ибн Сино исмалоқни камқонликни даволашда ишлатган: 1 ош қошиқ исмалоқ ўти ёки барги кукуни 200 грамм сувда 10 дақиқа қайнатилиб, тиндириб қўйилади. Докадан сузиб, кунига уч маҳал ичилади.
Халқ табобатида: беҳининг барги ва пўстлоғидан қилинган дамлама, шунингдек, лимонўт баргидан тайёрланган дамлама ҳам камқонликда фойдаланади.
LiveБарчаси