Ўтган йили 37 мингга яқин обьектдан 17 мингдан ортиқ камчилик топилди
Жамият
−
21 Июнь 2019
2304Жорий йилнинг 20 июнь куни Миллий матбуот марказида уй-жой қурилишида сифатни назорат қилиш, қурилиш объектлари мустаҳкамлигини таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги масъуллари, инжиниринг компаниялари ходимлари, етакчи лойиҳалаштириш ташкилотлари вакиллари ва журналистлар иштирок этган тадбирда соҳага оид қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш бўйича жойларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, тизимда амалга оширилаётган янги лойиҳалар, мавжуд муаммолар хусусида маълумот берилди.
Жумладан, ҳудудий назорат инспекциялари томонидан тасдиқланган режа асосида ижтимоий соҳа ва уй-жойларнинг қурилиши сифати бўйича доимий назорат ишлари олиб борилмоқда. 2018 йилда 36 минг 938 объект Давлат дастурига киритилган бўлиб, уларда ўтказилган текширувларда аниқланган камчилик ва нуқсонлар бўйича тегишли ташкилотларга 17 минг 82 марта ёзма кўрсатма юборилган.
Тадбирда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жорий йилда республикада ижтимоий соҳа объектлари, шаҳарларда қурилаётган кўп қаватли, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаётган уй-жойлар ва “Обод қишлоқ” дастурига киритилган 22 минг 717 объект мавжуд. Айни пайтда уларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Мутахассислар жойларда сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари борасидаги ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтди. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси бўйича 159 пудратчи ташкилотга нисбатан маъмурий ҳужжатлар тўплами тайёрланиб, маъмурий судларга юборилди. Шу билан бирга 2017-2018 йилларда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан олиб борилган текширувларда ҳам кўплаб камчилик ва нуқсонлар аниқланган.
Матбуот анжуманида мавзу бўйича журналистларни қизиқтирган саволларга вазирлик раҳбарияти ва мутахассислар жавоб қайтарди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь