Ўтган ойда ёнилғи ва йўлкира нархлари кескин ошди – Марказий банк

Жамият

image

Ўзбекистонда ўтган ойда ёнилғи ва йўлкира нархлари кескин ошди. Буни Марказий банкнинг февраль ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида ўтказган сўровномаси натижалари кўрсатиб турибди.

Унга кўра, аҳоли томонидан сезилган инфлация даражаси 12,7 фоизни ташкил қилган. Ҳудудлар кесимида инфлациянинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳри – 16,1 фоиз ва Сирдарё вилоятида – 13,9 фоиз, энг паст даражаси эса Қорақалпоғистон – 9,1 фоиз ва Хоразм вилоятида – 10,7 фоиз сезилган. 

Сўровномада қатнашганларнинг катта қисми бензин ва ёқилғи ҳамда йўлкира ва ташиш хизматларини нархларида юқори ўсиш кузатилган асосий турдаги товар ва хизматлар сифатида қайд этган. Бунга февраль ойининг охири ва март ойининг бошларида бутун республика бўйлаб газ етишмаслиги сабабли метан ёқилғи қуйиш шохобчаларининг тўлиқ ёпилиши ёки фаолиятининг чекланиши таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Даромадлари 7 млн сўм ва ундан юқори бўлган аҳолининг сезилган инфляция даражаси республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори даражада шаклланган. Хусусан, 15 млн сўмдан кўп даромад эгалари сезган инфляция 16,9 фоизни ташкил қилган. Тошкент шаҳрида 21 фоиз ва ундан юқори инфляция сезаётганлар улуши 27 фоизга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон йўлкира ёнилғи инфлация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг