Ўтда ёнмас, сувда чўкмас – Artel Simfoniya ошхона плиталари қандай афзалликларга эга? 

Бизнес

image

Таом пишираётиб мусиқа тинглашга нима бор? Устига-устак Симфонияни. Ҳозир қайнаб турган шўрвангиз ё газ устига тошади, ё ошингиз тагига олади. Қарабсиз-ки, овқат ҳам, плитангиз ҳам расво бўлади. Бу ҳозиргача кўп бор учраган ҳолат. Янги плитани харид қилиш эса дўкондан гугурт олишдек осонмас. Ҳа, дарвоқе ҳозир гугуртсиз ёнадиган ошхона плиталари урфда. Қолаверса, бу плиталарда таом тайёрлаётиб, телевизор ва телефонда мусиқа тинглаш шарт эмас. Уларнинг ўз симфонияси бор! 

Artel заводида ишлаб чиқарилган янги авлод плиталарига Simfoniya 04-Е ва Simfoniya 02-G деб ном берилди. 

Ошхона плиталарининг тақдимот маросимига бораётиб, хориж сифатини кутмаган эдик. Аммо янгилишибсиз. Плиталарнинг имкониятлари, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиб, янги маҳсулот бошқа маҳаллий ошхона плиталаридан фарқ қилишини англадик.

Овқат ва мусиқа, бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Таом ингридиентлари мусиқа ноталари каби ўзаро аралашиб, гўзал пазандалик симфониясига айланадилар. Artel'нинг янги пиширувчилари – Artel Simfoniya 04-Е ва Simfoniya 02-G дурдона асарларингизни яратишингиз ва қўни-қўшни, қариндош-уруғ оғзига тушиб, маҳаллада дув-дув гап бўладиган қадрдон ва янги таъмларни ўйлаб топишингизга ёрдам беради.  

Хўш, "Simfoniya"лар бошқа ошхона платиларидан нимаси билан фарқ қилади? Бу ҳақда Artel ошхона плиталари ишлаб чиқариш заводи раҳбари Дилшод Бобомуродов қуйидаги маълумотларни берди:

У тежамкор. Янги плиталарда Multi Flame технологиясидан фойдаланилган. Бу таомларни анча тезроқ тайёрлаш ва газ сарфланишини 20% гача тежаш имконини беради. Конфоркадан чиқувчи олов кўплаб кичик туйнуклардан ўтиб, қозоннинг пастки қисмида тўғри тақсимланади. 

У аниқ! Flame Control технологияси плита ҳароратини максимал даражада аниқ созлашга имкон беради. 

У хавфсиз. Уйингиз ёнса ҳам, буни газдан кўрманг. Таом тайёрлаш жараёнида олов устига сув тўкилса,  ёки бошқа сабабларга кўра конфоркадаги олов тўсатдан ўчиб қолса, газ назорати функцияси ўрнатилган ошхона плитаси автоматик ўчиш хусусиятига эга.

У ишончли. “Simfoniya”да таом тайёр бўлиш вақти ва оловнинг ҳароратини хоҳишга кўра белгилашингиз мумкин. Шунингдек, замонавий дисплей таом тайёрлаш вақтини аниқ назорат қилишга имкон беради. Автостарт номли қўшимча функция, таом ва пишириқни духовкага олдиндан жойлаш ва пишириш вақтини ўрнатиш учун мўлжалланган.

У вирусларга бардошли. Духовканинг уст қисмига биокерамика қопланган. Унда бактериялар узоқ жон сақламайди. Биокерамика эса куймайди, синмайди, ўзига ёғни қўндирмайди. Энг афзали – ювганда қирилмайди. Ўтда ёнмас, сувда чўкмас, деб шуни айтишса керак-да. 

Бундан ташқари, биокерамика  таомдаги маҳсулотларнинг фойдали витаминларини максимал даражада ўзида сақлаб қолади ва таомга лаззат бағишлайди. 

Кўпинча меҳмонга борсак, ё уйимизга меҳмон келса, кўчадан ширинлик харид қиламиз. Нега? Кўчадагиси аъломи? Йўқ, аъло бўлиб аъло эмас, аммо устию таги бир хил пишади. Таги куймайди, усти қораймайди. “Simfoniya” билан сиз ҳам шундай пишириқлар тайёрлашингиз мумкин. Духовканинг афзалликларидан яна бири, у таомни бир маромда пишириб беради. Италия корхонасига тегишли Cast Futura газ горелкалари таомларни патносини айлантирмасдан пишириш учун қулай. 

Хуллас, уйингизга меҳр улашинг, Artel “Simfoniya”сининг оҳангидан баҳра олинг. 

Қўшимча тафсилотлар учун расмий веб-сайт artelgroup.org/category/ranges ёки Facebook'даги расмий саҳифага fb.com/arteluzb ташриф буюринг.

Буюртма қилиш учун: +998 78 777-10-10

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Artel

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made