Усмоновнинг яхтаси мусодара қилингани рад этилди

Олам

image

Германиянинг Гамбург ўлкаси ҳукумати россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг қарийб 600 миллион долларлик яхтаси мусодара қилингани ҳақидаги аввалги маълумотни рад этди. Бу ҳақда “Spiegel” Гамбург иқтисодиёт ва инновациялар департаменти вакилига таяниб хабар берди.

“Гамбург портида ҳеч қандай яхта мусодара қилинмади”, деган департамент вакили “Spiegel” нашрига. 

Шу билан бирга, Dilbar яхтаси айни пайтда Blohm+Voss кемасозлик заводида таъмирланаётгани кўрсатилган. Аммо яхта расман мусодара қилинганми ёки йўқми, унинг Гамбург портини тарк этиши эҳтимолдан йироқ. Бунга сабаб, газетанинг ёзишича, Украинадаги воқеалар туфайли Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялардир.

Хусусан, Гамбург парламентининг иқтисодий масалалар бўйича аъзоси Майкл Вестагеманнинг айтишича, Гамбург портидан Россияга юк ташиш фақат махсус божхона рухсатномалари билан амалга оширилиши мумкин. 

“Бундан буён яхталар [портдан] кетмайди, деб тахмин қилиш мумкин”, деган Вестагеман.

Аввалроқ “Forbes” журнали манбаларга таяниб, немис ҳукумати россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг қарийб 600 миллион долларлик яхтасини мусодара қилгани ҳақида хабар берганди. Таъкидланишича, 156 метрлик Dilbar яхтаси Германия шимолидаги Гамбург шаҳрида мусодара қилинган.

Европа Иттифоқи 28 февраль куни мамлакат сиёсатчилари, журналистлари, маданият арбобларига, жумладан USM холдинг асосчиси ва энг йирик акциядори Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар жорий қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов

Баҳолаганлар

542

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made