Усмонов яна бир инглиз клуби билан яқинлашди
Спорт
−
15 Январь 2020
8461Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов инглиз клуби билан боғлиқ янги лойиҳага инвестиция киритди. Бу "Арсенал" эмас, адбатта. Усмоновнинг USM компанияси 35 млн еврога “Эвертон” клубининг янги стадионини номлаш ҳуқуқини сотиб олди. Бу хақда инглиз клуби ўз расмий сайтида хабар қилди.
Ливерпуль шаҳри клубининг янги аренаси 2023 йилда қурилиши кутилмоқда. Усмонов “Эвертон”нинг ҳиссадори Фарҳод Моширининг бизнес-ҳамкори саналади.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов 10 йилдан кўпроқ вақт давомида Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳиссадорларидан бири эди. У шу вақт ичида акцияларини кўпайтиришга ва клубнинг асосий акционери бўлишга уринди. Аммо бунга эриша олмагач, 2018 йилда ўз улушини “тўпчилар”нинг асосий ҳиссадори бўлиб улгурган Стен Кронкега сотиб юборди.
LiveБарчаси