Усмонов Путиннинг махсус топшириқларини бажарганми?

Олам 12906
image

Миллиардер Алишер Усмонов “Financial Times” газетасига берган интервьюсида Россия Федерацияси Президенти Владмир Путин билан муносабатларига тўхталиб ўтди.

Усмонов Владимир Путинга яқинлиги ҳақидаги саволга, у билан гаплашиб туришини, аммо ундан ҳеч қандай шахсий топшириқ олмаганини айтди.

“Унга ҳеч нима керакмас. Унга олигархлар ҳам керакмас, фақатгина мустаҳкам давлат. Мен фуқароси бўлган давлат етакчисини тан оламан. Уни ҳурмат қиламан. Ўйлашимча, у бугунги кунда дунёдаги биринчи рақамли етакчи... Аммо мени махсус топшириқлар билан ҳеч қандай алоқам йўқ”, дейди миллиардер.

Усмонов махсус топшириқ деганда АҚШ ҳукуматининг баъзи россиялик бизнесменлар Кремль номидан ҳаракат қилиши ҳақидаги баёнотини назарда тутган. 2018 йил январь ойида АҚШ Молия вазирлиги мамлакат Конгрессига Кремль ҳисоботини киритганди. Унда юқори мартабали амалдорлар ва давлат раҳбарияти билан яқин алоқада бўлган тадбиркорлар рўйхати келтирилган. Рўйхатда Алишер Усмонов ҳам бор эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 456
Рейтинг: 2.9
t
×