Алишер Усмонов бойлигини кимга қолдиришини айтди
Олам
−
04 Январь 2020
59928Миллиардер Алишер Усмонов “Financial Times” газетасига берган интервьюсида ким унинг меросхўри бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Суҳбат чоғида журналист Алишер Усмонов “ўринбосарлик” масаласин қандай ҳал қилмоқчи эканига қизиқиш билдирган. Бунга жавобан миллиардер ҳеч ким мангу яшамаслигини, унга шу даражага етишида кўпчилик ёрдам берганини айтиб ўтган.
“Умр абадий эмас. Шунинг учун, мен акцияларимни ўз оилам ва топ-менежерларимга қолдириб, уларга ёрдам бермоқчиман”, деган Усмонов.
У бойлигининг биринчи ярмини яқинларига, иккинчисини ходималарига бериши мумкинлигини қўшимча қилган. Усмоновнинг сўзларига кўра, юқори позициядаги барча бу жараёнда иштирок этади.
“Менинг табиатим шундай. Агар сизда тақдир тақозоси билан қўлга киритган бирор нарсангиз бўлса, уни бўлишишингиз керак”, деб сўзини якунлаган Алишер Усмонов.
Маълумот учун, Алишер Усмонов USM Holdings асосчиси ва асосий акционери ҳисобланади. У энг бой россияликлар рўйхатига киритилган. Усмоновнинг бойлиги 12,6 млрд долларга тенг.