Усмонхўжа Пўлатхўжаевнинг меҳмонхонага айлантирилган уйи давлатга қайтарилди
Жамият
−
18 Июль 2023
18117Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ноёб тарихий бино – жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Усмонхўжа Пўлатхўжаевнинг уйи давлат тасарруфига қайтарилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева маълум қилди.
“150 йиллик ушбу иншоот кўркам Бухоро меъморчилигининг мукаммал сақланиб қолган ноёб намунасидир”, деб ёзган Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида.
Унинг билдиришича, ушбу уй нафақат унда машҳур жадид вакили яшаганлиги, балки айнан шу ерда илк янги усул мактабларидан бири очилгани, унда турли фанлар бепул ўқитилгани билан ҳам машҳурдир.
Уй охирги вақтларда у хусусий мукл ҳисобланиб, меҳмонхонага айлантирилган бўлган.
Мирзиёевага кўра, эндиликда ушбу уйда жадидчилик тарихига бағишланган музей ташкил этилади. Унда нафақат экспозиция жойлаштирилиши, балки илмий-тадқиқот фаолияти учун ҳам шароитлар яратилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси