Усмонхон Алимов Тошкентдаги масжиднинг янги биносига биринчи ғиштни қўйди
Жамият
−
30 Май 2019
4552Кеча, 29 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Сирож Солиҳ” жоме масжидининг янгидан барпо этилаётган биносининг биринчи ғиштини қўйиб берди.
Тошкент шаҳрининг Қора-қамиш мавзесидаги “Сирож Солиҳ” жоме масжиди 1990 йилларда Собиқ шўролар давридаги қатағон сиёсати оқибатида ўз юртидан чиқиб кетишга мажбур бўлган Сирожиддин Солиҳ исмли кишининг васиятига кўра, унинг маблағлари ҳисобидан қурилган.
Қарийб 30 йил мобайнида масжид таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Қолаверса, охирги пайтларда масжид жамоати сезиларли даражада ортиб, хонақоҳ торлик қилаётганди. Маҳалла аҳли эзгу ният билан масжидни қайта қуриш таклифини илгари суришди. Ушбу хайрли ташаббус мутасадди ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватлангач шу йилнинг январь ойида масжидда қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди.
2000 метр квадрат майдонида қуриладиган масжид лойиҳаси ўзига хослиги, миллий ҳамда замонавий масжидларнинг услубларини ўзида акс эттирганлиги билан ажралиб туради. Хонақоҳ ва пастки қисм жами 3500 намозхонни сиғдиришга мўлжалланган. Шунингдек, аёллар учун алоҳида таҳоратхона ва намозхона ўрин олиши режалаштирилган.
Тадбирда уламолар, маҳалла фаоллари, мўйсафид отахонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь