Усмонхон Алимов билан учрашув талаб қилган икки шахс устидан суд бошланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов билан учрашувни ташкиллаштиришни қўпол тарзда талаб қилган Рустамбек Каримов ва Тулкун Астанов устидан бугун, 6 сентябрь куни Тошкент шаҳар судида очиқ суд иши бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди. 

Рустамбек Каримов – 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз. 

Тулкун Астанов – 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Маълумоти – ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз. 

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Ориф Қличев раислигида кўриб чиқилмоқда.

Рустам Каримов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 1-қисми, Т.Астанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқдалар.

Бугунги суд мажлисида судланувчиларнинг кўрсатмалари тингланди.

Суд жараёни давом этмоқда. 

Кейинги суд мажлиси 9 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Р.Каримов ва Т.Астанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддасига асосан ушланиб, ДХХ тергов ҳибсхонасига жойлаштирилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Рустам Каримов Тулкун Астанов

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг