Ўсимлик ёғи ва сут маҳсулотлари нархи энг юқори даражага етди

Олам

image

Дунё бўйлаб ўсимлик ёғлари ва сут маҳсулотлари нархи ўзининг тарихий энг юқори чўққисига чиққан. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълум қилмоқда. 

Умуман олганда, ташкилот индексига кўра, озиқ-овқат нархлари февраль ойида январь ойига нисбатан 3,9 фоизга ошиб, 140,7 пунктни ташкил этган. Энг оммабоп озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархлари ўзгаришини кузатиш имконини берувчи ушбу индекс қиймати 2021 йил февралига нисбатан 24,1 фоизга юқори бўлган. 

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2022 йил февраль ойида бошоқли маҳсулотлар нархи январь ойига нисбатан 2 фоизга ошган. Ўсиш сабаби минтақадаги буғдой ва маккажўхорининг энг йирик экспортчиси бўлган Россия ва Украина ўртасидаги урушдир. 

Ҳисобот даврида шакар Ҳиндистон ва Таиландда ишлаб чиқаришнинг ўсиши ҳисобига 1,9 фоизга арзонлашган. Гўшт 1,1 фоизга қимматлаган..


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

592

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг