Усик-Фьюри жангига ҳакам тайинланди 

Спорт

image

Америкалик ҳакам Марк Нельсон украиналик боксчи Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги чемпионлик жангини бошқаради. Бу ҳақда бокс журналисти Крис Маккенна ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Марк Нельсон 2017 йилда филиппинлик Менни Пакьяо ва австралиялик Жефф Хорн ўртасидаги чемпионлик жангини бошқариб, баҳсли қарори билан ҳамманинг ёдида қолган.

Александр Усик ва Тайсон Фьюри 18 май куни Саудия Арабистонида оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг қилади.

Қайд этиш жоиз, “Аср жанги” деб ном олган тўқнашув ғолибига ташкилотчилар томонидан махсус камар тақдим этилади. 

Маълумот учун, 37 ёшли Усик профессионал рингда 21 та жанг ўтказиб, 21 та ғалабага эришган. У Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA), Халқаро бокс федерацияси (IBF), Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) ва Халқаро бокс ташкилоти (IBO) чемпиони ҳисобланади.

Фьюри 35 ёшда, Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) чемпионлик камарига эга ва профессионал фаолиятида мағлубиятга учрамаган (34 ғалаба ва битта дуранг).


Мақола муаллифи

Теглар

Тайсон Фьюри Александр Усик Марк Нельсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг