Ўшанда қаерда эдингиз? – Ортиқхўжаев Амир Темур хиёбони биёбонга айлантирилганини эслади
Жамият
−
13 Февраль 2021
15146Аввал хабар берганимиздек, бугун, 13 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Мовий гумбазлар” хиёбонида “Истиқлол” мажмуаси барпо этилиши бўйича аҳоли вакиллари билан учрашди.
Учрашувда ҳоким пойтахт марказида жойлашган Амир Темур хиёбони биёбонга айланиши билан боғлиқ йилларни эслади.
2009 йил. Тошкентнинг 2200 йиллик юбилейи арафасида пойтахтда катта бунёдкорлик ва ободонлаштириш ёки аксинча, бузиш, қириш ишлари амалга оширилди. Ўша йили Амир Темур хиёбони ёнгинасида навбатдаги Курант соати биноси, “Ўзбекистон” анжуманлар саройи қурилди. Икки салобатли бинони хиёбондаги дарахтлар тўсиб турибди деган важ билан дарахтлар қирғини авж олди. Соя-салқин, шабадали ҳудуд “чўлга айлантирилди”. Ўшанда Тошкентга ҳозирда Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдқаҳҳор Тўхтаев ҳокимлик қилар эди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев аҳоли билан мулоқотда Амир Темур хиёбонидаги дарахтлар кесилганидан ўзи ҳам норози бўлганини яширмади.
“Худди сизларга ўхшаб мен ҳам шу боғнинг сақланиб қолишини хоҳлайман. Мен ҳам Тошкентда 46 йилдан бери яшайман. Менинг ҳам киндик қоним шу ерда тўкилган. Амир Темур хиёбонида чинорлар кесилиб кетаётганда мен мактаб ўқувчиси эдим. Нега ўшанда сақлаб қолмадингиз? Ўша вақтда қаерда эдингиз?”, дейди Ортиқхўжаев.
Ҳоким “Мовий гумбазлар” хиёбонидаги дарахтлар кесилмаслиги, бу ҳудудга фақат мустақилликни англатувчи стела ўрнатилишини маълум қилди.
LiveБарчаси