“Ўша кун мен маст эдим”. Бухорода аёл Lacetti'дан танасини чиқариб ўйнади

3-саҳифа

image

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Lacetti'нинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчи аёл танасини ҳаракатланаётган автомобилдан чиқариб ўйнагани акс этган видео тарқалди. Бунга вилоят ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, Бухорода 6 май куни маст аёл ҳаракатланаётган машинадан танасини чиқариб ўйнагани учун ҳайдовчи ва йўловчига нисбатан маъмурий баённома тузилган.  

Ҳайдовчи эса аёлнинг мастлигини билмай, уни машинасига миндирганини айтган.

"Унинг машина ойнасидан танасини чиқарганини кўрмай қолдим. Кўриб, кейинроқ йўл четида тўхтаб, йўловчини ўриндиғига ўтқазиб қўйдим ва хавфсизлик камарини тақдим. Бошқа ҳайдовчилардан бундай хатони такрорламасликларини сўрайман", деган ҳайдовчи.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳайдовчи ва унинг йўловчисига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

"Ўша куни оромгоҳдан қайтаётган эдим. Спиртли ичимлик таъсирида эдим – хурсандчилигимдан... Қилган ишимдан пушаймонман, ҳеч кимга тавсия қилмайман", деган йўловчи аёл.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг