“Ўш-Тошкент” йўлининг Хўжанддан ўтган қисми очилиши мумкин
Жамият
−
11 Январь 2021
8648Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди. Унда “Ўш-Тошкент” йўлининг Хўжанддан ўтган қисми очилиши мумкинлиги бўйича маълумотлар мавжуд.
Фармонга кўра, узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий зиёратчи сайёҳларни қабул қилиш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича “Йўл харитаси”га мувофиқ, 2021 йилдан бошлаб транспорт-логистика хизматларини яхшилаш ҳамда ривожлантириш чоралари кўрилади.
Хусусан, ўзбек диаспораси истиқомат қиладиган қўшни мамлакатларнинг йирик шаҳарлари – Ўш, Жалолобод, Туркистон, Чимкент, Душанбе, Хўжанд, Мозори-Шарифдан туризм салоҳияти юқори бўлган шаҳарларга автобус маршрутларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилади.
“Ўш-Тошкент” йўналишини амалга ошириш учун Тожикистоннинг Ҳўжанд шаҳридан ўтган магистралда ҳаракатланиш бўйича Тожикистон Ҳукумати билан келишувга эришиш чораларини кўрилади.
Келишув натижасига кўра ҳалқаро мунтазам автобус йўналишни ташқил қилинади.
LiveБарчаси