“Ўш-Тошкент” йўлининг Хўжанддан ўтган қисми очилиши мумкин
Local
−
11 January 2021 9342 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди. Унда “Ўш-Тошкент” йўлининг Хўжанддан ўтган қисми очилиши мумкинлиги бўйича маълумотлар мавжуд.
Фармонга кўра, узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий зиёратчи сайёҳларни қабул қилиш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича “Йўл харитаси”га мувофиқ, 2021 йилдан бошлаб транспорт-логистика хизматларини яхшилаш ҳамда ривожлантириш чоралари кўрилади.
Хусусан, ўзбек диаспораси истиқомат қиладиган қўшни мамлакатларнинг йирик шаҳарлари – Ўш, Жалолобод, Туркистон, Чимкент, Душанбе, Хўжанд, Мозори-Шарифдан туризм салоҳияти юқори бўлган шаҳарларга автобус маршрутларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилади.
“Ўш-Тошкент” йўналишини амалга ошириш учун Тожикистоннинг Ҳўжанд шаҳридан ўтган магистралда ҳаракатланиш бўйича Тожикистон Ҳукумати билан келишувга эришиш чораларини кўрилади.
Келишув натижасига кўра ҳалқаро мунтазам автобус йўналишни ташқил қилинади.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August