USAID'нинг Ўзбекистондаги миссиясига янги раҳбар келди
Жамият
−
23 Август 2023 4150 1 дақиқа
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссиясига янги директор тайинланди. Бу ҳақда миссиянинг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди.
Унда айтилишича, энди Девид Хофман Ўзбекистон ҳукуматининг амалга оширилаётган ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш бўйича USAID дастурларига раҳбарлик қилади.
У лавозимга киришишдан олдин Вашингтонда жойлашган USAID бош қароргоҳида агентлик раҳбари Саманта Пауер гувоҳлигида қасамёд қилган. Бундан олдин у турли мамлакатлардаги бир қатор агентлик миссияларида USAID'нинг Ташқи ишлар хизмати ходими сифатида ишлаб келган.
Маълумот учун, USAID'нинг Ўзбекистондаги миссияси 2020 йил сентябрь ойида ташкил этилган. Микаела Мередит эса унинг биринчи раҳбари бўлган.
Live
Барчаси