USAID COVID-19 га қарши кураш учун Ўзбекистонга 2,5 млн доллар ажратди

Жамият 1595
image

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун Ўзбекистонга қўшимча 2,5 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Америка элчихонаси маълум қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг COVID-19 га қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга АҚШ ҳукуматининг тўғридан-тўғри қўшган умумий ҳиссаси 16 миллион доллардан ошди. USAID ушбу қўшимча маблағни дори воситалари сифатини таъминлаш ва мамлакатда вакцинага нисбатан ишончсизликни бартараф этиш учун юқори даражадаги техник ёрдам кўрсатишга сарфлайди.

“Ўзбекистонда тўлиқ эмланганлар сони аста-секин ўсиб бормоқда. Аммо пандемия ҳали тугамади – вирус бутун мамлакат бўйлаб тарқалишда давом этмоқда ва янги вариантлар глобал миқёсда доимий хавф туғдирмоқда. Пандемияга барҳам бериш барчанинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳаётларни сақлаб қолиш ва глобал иқтисодиётни тиклаш учун жуда муҳим. “Вакциналар бунда асосий ечим бўлиб, Байден маъмурияти бу ҳаракатга содиқлигини  яқинда Қўшма Штатларнинг бутун дунё бўйлаб 200 миллион дозадан ортиқ COVID-19 вакцинасини хайрия қилганини эълон қилиши орқали намоён этди”, дейди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит.

COVID-19 тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашдан ташқари, USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва минтақавий савдони кенгайтириш, туберкулёз ва бошқа саломатлик таҳдидларига қарши курашиш, эрта таълим бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли эҳтиёжларига жавоб беришда ҳукумат салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3
Теглар
t
×