Урушнинг иккинчи босқичи бошланди – Биньямин Нетаньяху
Олам
−
29 Октябрь 2023
14156Кеча, 28 октябр куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху урушнинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Нетаньяхунинг сўзларига кўра, урушнинг бирдан-бир мақсади ҲАМАС ҳаракатини батамом йўқ қилиш ва гаровга олинган исроилликларни озод қилиш.
“Бизнинг чақириқларимиз жуда оддий – ҲАМАСнинг ҳарбий ва ҳукумат кучини йўқ қилиш ва жабрланган асирларни қутқариш. Бу урушнинг иккинчи босқичи ва унда албатта ғалаба қозонамиз. Биз бошланғич йўлдамиз, сектор ичидаги уруш узоқ ва оғир кечади”, дейди Исроил Бош вазири.
Шунингдек, Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Нетаньяхунинг сўзларига қўшимча қилиб, ҲАМАС тобора заифлашиб бораётгани ва Исроил мудофаа кучларининг ҳар бир зарбаси унинг асирдагиларни бирма-бир озод қилишга рози бўлишига олиб келаётганини айтди.
“Ўзингизни алдаманг – ҲАМАС масаланинг гуманитар томони билан қизиқмайди, улар фақат зарбаларни қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Зарбалар қанчалик оғир бўлса, ҲАМАС гаровга олинганларни уйларига қайтаришга рози бўлиш имконияти шунчалик юқори бўлади”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 октябрь куни эрта тонгда ҲАМАС ўз кучлари Исроил қўшинлар билан тўқнаш келганини маълум қилиб, Исроилнинг қуруқликдаги ҳар қандай босқинига қарши туришга тайёрлигини эълон қилган эди.
Айтилишича, Ғазо шимолидаги Байт Ханун шаҳри ва Бурейж қочқинлар лагери яқинида ЦАХАЛ ва ҲАМАС аскарлари ўртасида жанглар бўлган.
LiveБарчаси