Уруш Россия ҳудудига қайтяпти – Зеленский 

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский уруш аста-секин Россия ҳудудига қайтаётганини ва бу муқаррар жараён эканлигини айтди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқларга жойлаштирган видеомурожаатида сўз очди.

“Бугун Россия маъмуриятининг ҳисоб-китобларига кўра, бир ёки икки ҳафта давом этиши керак бўлган “махсус ҳарбий операция”нинг 522-куни. Украина вақт ўтиши билан кучайиб бормоқда. Уруш Россия ҳудудига, унинг рамзий марказлари ва ҳарбий базаларига қайтмоқда. Бу муқаррар, табиий ва адолатли жараёндир”, дейди Украина Президенти.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 июль куни Мосвка мэри Сергей Собянин шаҳарга дрон ҳужуми уюштирилгани, бунинг оқибатида Москвадаги иккита офис минорасининг жабҳаси бироз шикастланганини маълум қилганди. Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги 30 июлга ўтар кечаси Украинанинг Қримдаги объектларга ҳужум қилиш учун ишлатган 25 та учувчисиз самолёти қўлга олингани ва йўқ қилинганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг