Уруш қатнашчиларига 15 млн сўмдан берилади
Жамият
−
29 Апрель 2022
52999 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Мутасаддиларга:
• ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш;
• уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топшириш;
• 10 минг нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан шахсан учрашиб, ҳолидан хабар олиш ва совға-саломлар етказиш топширилди.
LiveБарчаси