Уруш қатнашчиларига 15 млн сўмдан берилади

Local

image

9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Мутасаддиларга:

•    ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш;

•    уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни  тантанали равишда топшириш;

•    10 минг нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан шахсан учрашиб, ҳолидан хабар олиш ва совға-саломлар етказиш топширилди.


Tags

Rate Count

115

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends