Уруш қатнашчилари ва уларнинг яқинларига бепул авиачипта берилади

Олам

image

Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати "Аэрофлот" авиакомпаниясидан бепул авиачипта олишлари мумкин. Бу ҳақда Россия миллий авиаташувчиси расмий сайтида хабар бермоқда. 

Чипталар РФ, МДҲ мамлакатлари, Болтиқбўйи давлатлари, Грузияда ёки шу давлатларнинг бирида доимий яшовчи Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларига тақдим этилади. Шунингдек, концлагерь, гетто ва бошқа мажбуран ушлаб туриладиган жойларда сақланган собиқ вояга етмаган асирларга ҳам берилади.

Ветеранларга "эконом" классда бепул парвозни амалга ошириш имконияти тақдим этилади. Агар рўйхатга олиш якуни бўйича рейсда бўш жойлар қолса, ветеранлар юқорироқ классга ўтказилишлари мумкин.

Собиқ Иттифоқ қаҳрамонлари, Слава ордени кавалерлари "комфорт" ёки "бизнес" классларда парвозни расмийлаштиришлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, барча ветеранларга "эконом" классда ҳамроҳ шахс учун бепул чипта олишларига рухсат берилади.

Акция йўналиши - Россия бўйича барча ички рейслар, шунингдек, МДҲ давлатлари ва Болтиқ бўйи мамлакатлари йўналишларини қамраб олади. Бундан ташқари, ветеранлар Европа мамлакатлари (Болгария, Венгрия, Германия, Польша, Руминия, Сербия, Хорватия, Австрия, Чехия)га боришлари ҳам мумкин. 

"Жорий акция бўйича йўловчиларни ташиш жорий йил 3 майдан 12 майга қадар давом этади. Чипталарни 14 апрелдан 12 майга қадар расмийлаштириш зарур. Акция доирасида берилган авиачипта амал қилиш муддати – бир ой", дейилади хабарда. 

Акция "Аэрофлот" тижорий бошқарувида бўлган "Россия" авиакомпанияси рейсларига жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойида Иккинчи Жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан катта маросим ўтказилади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Иккинчи жаҳон уруши

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг