Уруш фонида Brent маркали нефть нархи 98, 86 долларгача кўтарилди

Бизнес

image

Бугун, 28 февраль куни халқаро бозорларда Brent нефти бир баррели учун 98,86 доллардан сотилиши бошланди. 

26 февраль куни сўнгги аукционда ушбу маркадаги нефтнинг бир баррелининг нархи 101,99 долларга етганди, бироқ кун 94,12 долларда якунланди. 

28 февраль ҳолатига кўра, Brent маркали нефть нархи 5,03 фоизга ошиб, бир баррел учун 98,86 долларни ташкил қилди. 

WTI русумли нефть учун фьючерс нархи бир баррел учун 96,45 долларни ташкил этди. 

Нархларнинг ошишига Россия Қуролли Кучларининг Украинадаги ҳаракатлари фонида етказиб беришнинг қисқариши ҳақидаги хавотирларнинг кучайиши таъсир кўрсатмоқда. 

Ғарб давлатлари Россияни Украинага ҳужум қилгани учун юқори иқтисодий бадални тўлашга мажбур қилиш учун молиявий, энергетика ва транспорт, шунингдек, савдо ва индивидуал чекловларни ўз ичига олган кўп сонли санкцияларни киритди. Бу ҳолат бозорларда ноаниқлик муҳитини яратади. 

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага ҳужуми муносабати билан Россия Марказий банкининг бу мамлакатлардаги қарийб 300 миллиард долларлик заҳиралари музлатилганини эълон қилди. 

Япония, шунингдек, бир қатор рус банкларини SWIFT халқаро пул ўтказмалари тизимидан узиб қўйиш учун Россияга қарши санкцияларга қўшилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made