Уруш фақат шартнома билан тугайди – Украина разведкаси

Олам

image

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи ўринбосари Вадим Скибицкий Украинанинг жанг майдонида ғалаба қозониш йўлини кўрмаётганини, бундай урушлар фақат шартномалар билан тугашини айтди. Унинг сўзларини “Украинская правда” келтирмоқда.

“Украина рус қўшинларини ўз чегараларига қайтаришга муваффақ бўлган тақдирда ҳам, бу урушни тўхтата олмайди”, дейди у.

Скибицкийнинг таъкидлашича, ҳозирда иккала томон ҳам потенциал музокаралар олдидан фойдали позицияни эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Аммо мазмунли музокаралар 2025 йилнинг иккинчи ярмигача бошланмаслиги мумкин, деб ҳисоблайди у.

Унинг фикрича, бу вақтга келиб Россия жиддий муаммоларга дуч келади. Россия ҳарбий ишлаб чиқариш қуввати кенгайди, аммо материаллар ва муҳандислар етишмаслиги туфайли 2026 йил бошида платога этади.

“Иккала томоннинг қуроллари тугаши мумкин. Аммо бошқа жиҳатларда ҳеч нарса ўзгармаса, Украина биринчи бўлиб қуролсиз қолади”, дейди Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

Скибицкийнинг айтишича, урушдаги энг катта номаълум омил Европадир. Украинанинг қўшнилари мамлакатга ёрдам бериш учун мудофаа ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш йўлини топмаса, улар ҳам охир-оқибат Россиянинг тўғридан тўғри тўқнашувига тушиб қолишади.

Шунингдек, у Украинанинг жасорати ва фидойилиги Европага кўп йиллик муваффақиятлар берганини, камида ўн йил давомида Россия ҳаво-десант қўшинлари ва денгиз пиёдаларининг бевосита таҳдидини йўқ қилганини таъкидлаган.

Скибицкийнинг сўзларига кўра, савол шуки, у Европанинг яхшиликларини қайтарадими?

“Биз курашни давом эттирамиз. Бошқа танловимиз йўқ. Биз яшашни хоҳлаймиз. Аммо урушнинг натижаси фақатгина бизга боғлиқ эмас”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Вадим Скибицкий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг