“Уруш бу жавоб эмас”. Шевченко дунёни Россияни тўхтатишга чорлади

Спорт

image

Украиналик собиқ футболчи Андрей Шевченко мамлакатига ҳужум қилган Россия қуролли кучларини халқаро ҳуқуқни бузишни бас қилишга чақирди. Шевченко халқи ва оиласи хавф остидалигини айтган.

“24 февраль эрта тонгда Россия ташаббуси билан кенг кўламли уруш бошланди. Менинг халқим ва оилам хавф остида. Украина, унинг халқи тинчлик ва ҳудудий яхлитликни истайди. Илтимос, сиздан мамлакатимизни қўллаб-қувватлашингизни ва Россия ҳукуматини ўзларининг тажовузкорлиги ва халқаро ҳуқуқни бузишни тўхтатишга чақиришингизни сўрайман. Уруш керак эмас. Уруш бу жавоб эмас”, деб ёзди Шевченко Инстаграм саҳифасида.

Қайд этиш керакки, спорт дунёси Россиянинг Украинага тажовузини қораламоқда. Дунёнинг энг машҳур спортчилари ва спорт ташкилотлари Россияда бўлиб ўтиши керак бўлган мусобақаларни бойкот қилишда давом этмоқда.

Бунгача UEFA Европа Чемпионлар лигаси финали мезбонлигини Санкт-Петербургдан олиб, Парижга берганди.

Шунингдек, “Барселона” баскетбол клуби Евролига доирасида “Зенит”га қарши ўйин учун Санкт-Петербургга учмасликка қарор қилди.

Швециянинг “Ҳаммарби” футбол клуби футболчи Виллиот Сведбергни Москванинг “Локомотив” клубига сотишдан бош тортди.

Германиянинг “Шальке” футбол клуби ўзининг асосий ҳомийси “Газпром” компаниясининг логотипини ўз либосидан олиб ташлади. Етмаганига Россия футбол клублари учун Европа мусобақалари "дарвоза"си ёпилиши эҳтимоли пайдо бўлди.

Формула 1 пойгачиси Феттель Россия Гран-присидан воз кечди. Регби бўйича Европа чемпионатининг Грузия ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашуви қолдирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андрей Шевченко Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг