Урсула фон дер Ляйен Еврокомиссия раҳбари этиб қайта сайланди (видео)

Олам

image

Бугун, 18 июль куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ушбу лавозимга қайта сайланди. Бу ҳақда Европарламент хабар берди.

Яширин овоз беришда 401 овоз тўплаган Ляйен комиссия раиси сифатида иккинчи муддатга ғалаба қозонди. Яна 5 йил давомида у ўз сиёсатини амалга татбиқ этади. Ўнг марказчи Европа Халқ Партиясидан бўлган Урсула яширин овоз беришда 401 овоз тўплади, бу сайланиши учун керак бўлган 361 овоздан анча юқори. 284 овоз мухолифат, 15 бетараф ва 7 овоз ҳақиқий эмас деб топилди.
 

Уни учта асосий, Европа Иттифоқи тарафдори бўлган гуруҳлар - ўнг марказчи Европа Халқ Партияси, Социалистлар ва Демократлар ҳамда Янги Европа либераллари қўллаб-қувватлади. Энди Ляйен ҳам Европа кенгаши, ҳам Европарламент томонидан қўллаб-қувватланар экан, у ўзининг янги ходимларини йиғишни бошлайди.

Комиссиянинг сайланган президенти энди аъзо давлатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарларига Европа комиссарлари лавозимларига ўз номзодларини тақдим этишни таклиф қилган расмий хатлар юборади. Парламент жорий йил ёздан кейин тегишли қўмиталарда номзодларни тинглашга киришади. Комиссарларнинг тўлиқ коллегияси парламент томонидан тасдиқланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фон дер Ляйен иккинчи муддатга Еврокомиссия раҳбари бўлиб қолиши хабар қилинганди. Шунингдек, у ўзининг сиёсий дастурида Европа Иттифоқини мудофаа иттифоқига айлантиришга ваъда берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Урсула фон дер Ляйен Еврокомиссия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made