Ўрмон ёнғинлари фонида Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазири ишдан олинди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Юрий Ильинни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берди

“Давлат раҳбарининг фармони билан Ильин Юрий Викторович Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди”, дейилади хабарда.

Ушбу қарорнинг аниқ сабаби кўрсатилмаган. Ильин 2020 йил сентябридан буён Фавқулодда вазиятлар вазирлигини бошқариб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Қозоғистон шарқидаги Абай вилоятида табиий ёнғин давом этмоқда, унинг майдони бир кун олдин 60 минг гектарга кўпайган эди. Ёнғинни ўчиришга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва Мудофаа вазирлигидан 800 га яқин киши, қарийб 200 га яқин техника, бундан ташқари тўққизта вертолёт жалб қилинган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 3 нафар ўрмон хўжалиги ходими ҳалок бўлган, яна 14 нафарини қидириш ишлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев Юрий Ильин Ўрмон ёнғинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг