Ўрикнинг инсон саломатлиги учун қандай фойдалари бор?

Саломатлик

image

Ўрик мевасини ёқтирмайдиган одам бўлмаса керак. Ундан тайёрланадиган мураббо-ю, компотларни айтмайсизми? Бугун ушбу мева таркибидаги фойдали моддалар ҳақида маълумот берамиз. 

Ўрик таркибида витаминлар, каротинлар, флавоноидлар, фитостероллар, фитоэстроген, антиоксидантлар, органик кислоталар, углеводлар, пектинлар, аминокислоталар, микро ва макроэлементлар, клетчаткалар мавжуд. 

Таркибидаги минераллар туфайли ўрик инсон организмининг деярли барча тизимига фойда кўрсатади: 

• магний ошқозон-ичак тракти фаолиятини тартибга солади; 

• кальций суяклар ва тишларни мустаҳкамлайди; 

• калий электролитлар даражасини тиклайди, юрак мушакларини кучайтиради, кальцийнинг сингишини таъминлайди; 

• темир эритроцитлар сонини кўпайтиради, гемоглобинни оширади, анемиянининг олдини олади; 

• йод қалқонсимон без фаолиятини нормаллаштиради; 

• стронций кариес ва остеопорознинг олдини олишга хизмат қилади. 

Янги узилган меваларда калория миқдори паст (44 килокалория) ва углеводлар концентрацияси (10% дан кўпроқ) юқори бўлади ҳамда у танада ортиқча вазн йиғилишига йўл қўймайди. Қуритилган ўрикда эса калория миқдори жуда кўп бўлиб, 240 килокалорияга етади.


Мақола муаллифи

Теглар

ўрик

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар