Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
31 Октябрь 2019
4152Самарқандда қалбаки АҚШ доллари ясаб, уни муомалага киритган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Департаментнинг Самарқанд вилояти, Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган тадбир давомида Ургут савдо комплексининг дарвозаси олдида фуқаро Ф.Б. жами 2.300 АҚШ доллари миқдордаги қалбаки купюраларни сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг туман бўлими томонидан ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси