Ургутда ФҲДЁ мудираси жиноят устида қўлга олинди

Жамият

image

Ўзбекистонда фирибгарлик, товламачилик ҳамда коррупция билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш долзарблигини йўқотмайдиган масалалар сирасига киради. 
Чунончи, бу каби жиноятларни содир этаётганлар ҳақида қанча кўп гапирилмасин, жамоатчилик хабардор қилинмасин, ҳеч нарсадан тап тортмай жиноят қилишда давом этаётганлар ҳамон орамизда бор. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ургут тумани ФҲДЁ бўлими мудири М.У. фуқаролар А.Р. ва М.Ф.нинг никоҳини бекор қилиб, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан М.У.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Ургутда ФҲДЁ мудираси

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг