Урганчдаги мониторга порнографик видео жойлаган эркак жазоланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, 31 март куни Урганч шаҳридаги LED мониторда порнографик видео намойиш қилингани ҳақида хабар берган эдик. 

Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган дастлабки тезкор-суриштирув ишлари натижасида порнографик мазмундаги видеолавҳа реклама монитори тегишли бўлган хусусий фирма ишчиси, 1978 йилда туғилган И.И. томонидан  реклама роликларини жойлаштириш жараёнида эҳтиётсиз натижасида монитор хотирасига юклангани аниқланганди.

Бугун, 2 апрель куни Урганчдаги реклама мониторида порнографик видеоларни намойиш этган шахс суд қилинди.

Маълум бўлишича, ушбу фуқаро мониторларга реклама жойлаш вазифасини бажариб келган. 31 март куни у Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторига 20 тадан ортиқ видеоматериални жойлаган ва мониторда порнографик мазмундаги видео намойиш этилишига сабабчи бўлган.

Суд қарори билан 44 ёшли эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (13 миллион 500 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1128

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг