Урганчда LED мониторда порнографик видео қўйилди. Буни ким қилгани аниқланди

Жамият

image

Кеча, 31 март куни Урганч шаҳридаги катта LED мониторида порнографик видео намойиш этилган ҳолатнинг фото ва видеолари тарқалди. Хоразм вилоят ИИБ ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 31 март куни соат 19:20 да Хоразм вилояти ИИБ навбатчилик қисмига Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторида порнографик мазмундаги видео намойиш этилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ушбу видеолавҳанинг реклама мониторидаги намойиши зудлик билан тўхтатилган ва ички ишлар органлари томонидан олиб борилган дастлабки тезкор-суриштирув ишлари натижасида порнографик мазмундаги видеолавҳа реклама монитори тегишли бўлган хусусий фирма ишчиси, 1978 йилда туғилган И.И. томонидан  реклама роликларини жойлаштириш жараёнида эҳтиётсиз натижасида монитор хотирасига юкланганлиги маълум бўлган.

Хозирда ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Текширув натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4039

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг