Унинг юзида Франциянинг таназзулини кўраман — Макронга тарсаки туширган эркак

Олам 9398
image

Аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макронга тарсаки туширган шахс иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Маълум қилинишича, мамлакат Президентига тажовуз қилган шахснинг исми Дамьене Тареле.

Суд жараёнида Дамьене Тареле ўз қилмишини инкор қилмаслигини айтган. Унинг таъкидлашича, Эммануэль Макрон “унинг назарида мамлакат таназзулини акс эттиради”. Судланувчи ўзининг сўзлари Франциянинг “сариқ жилетлилар ҳаракати”да таассурот қолдиради”, деб ҳисоблайди.

Тареленинг айтишича, унда аввалроқ Франция Президентига тухум ёки торт отиш ғояси бўлган, бироқ кейинроқ бу фикрдан қайтган.

Шу ўринда қайд этиш керакки, Президентга тарсаки туширган Тареле терговчиларга, дастлаб, унинг ҳаракати ўз-ўзидан юз бергани ҳамда буни олдиндан режалаштирмаганини айтганди. Мамлакат раҳбарига тажовузда айбланаётган Тареле “Тарихий қуролларни йиғувчилар” клубининг 28 ёшли раҳбари бўлган.

Ҳужумни видеокамерада тасвирга олаётган шеригини тинтув қилиш пайтида полиция қурол ва Адолф Гитлернинг “Mein Kampf” (“Менинг курашим”) китобининг нусхасини топган. Ҳибсга олинганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ва 45 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакат бўйлаб сафар қилаётганда номаълум эркак унга тарсаки туширди. Воқеа 8 июнь куни Дром департаментининг Тен-ЛʼЭрмитаж коммунасида содир бўлди.

Исломжон Омонжонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 407
Рейтинг: 2.9
t
×