UNICEF Афғонистонда таълимни қутқариш учун ўқитувчиларга пул тарқатди
World
−
22 February 2022 3129 1 minute
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар Жамғармаси томонидан (UNICEF) Афғонистон мактабларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида ҳар бир давлат мактаби ўқитувчисига 100 доллар миқдорида пул тарқатиб чиқилди.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи томонидан ажратилган маблағлар 194 минг афғон ўқитувчиларига ёрдам бериб, миллионлаб мактаб ўқувчиларига ўқишни давом эттириш имконини берган.
“Ушбу дастурни узайтириш учун 250 миллион доллар керак”, дейди UNICEF’нинг Афғонистондаги вакили Муҳаммад Аёла.
Унинг сўзларига кўра, UNICEF Афғонистон таълим тизимини мустаҳкамлаш бўйича бошқа чоралар ҳам кўради.
“Шунингдек, биз мактаб анжомларини етказиб берамиз, ўқитувчиларни қайта тайёрлаймиз”, дейди Муҳаммад Аёла.
Айни вақтда Афғонистондаги мактабларда 8,8 миллионга яқин бола рўйхатга олинган.
Аввалроқ, БМТ Афғонистондаги шифокорларнинг маошини бевосита тўлашини маълум қилганди.
Live
All